ТАБЛА

ТАБЛА (араб, табл — урма чолғу) — ҳинд урма мусиқа чолғуси. Иккита — одатда каттароқ (паст товушли) дайян ҳамда кичикроқ (юқори товушли) байян деб аталувчи ноғорачалардан иборат. Ёғоч, сопол ёки мисдан ишланган косахоналари 2 қатламли тери билан қопланади. Ижродан аввал булар териси устига ун, темир қириндиси ва елим аралашмасидан тайёрланган махсус кукун сурилади. Ижрочи Таблани қўл бармоклари ва кафтлар билан уриб, турли усуллар чалади. Табла якканавоз ҳамда турли мумтоз мусиқа (жумладан, рага) ансамблларида асосий жўрнавоз чолғу сифатида кенг қўлланилади.

Loading...