ТАБУН

ТАБУН (нем. Tabun) (CH3)2N (C2H5O)P(O)CN — цианофосфат кислота диметиламидининг этил эфири. Мол. м. 162,13. Рангсиз суюқлик; суюкланиш траси —50°, қайнаш траси 230° га яқин (парчаланади), учувчан, зичлиги 1087 кг/ м3 (20° да). Сувда оз, органик эритувчиларда яхши эрийди. Фосфор оксихлорид РОС13 га диметиламин гидрохлорид, этил спирти ва калий цианид таъсир эттириб олинади. Табун нервни фалажлайдиган заҳарловчи модда. Ҳаводаги микдори 0,3 мг/л бўлганда 1 мин. да, 0,01 мг/л бўлганда 2 мин. да, концентрацияси 50 — 70 мг/кг ли суюқ томчи ҳолдагиси терига текканда кучли заҳарланиш рўй беради ва ўлимга олиб келади. Табундан сакланишда противогаз ва ҳимоя кийими кийиш зарур.

Loading...