«ТАФАККУР» — ижтимоий-фалсафий, маънавий-маърифий, рангли-безакли журнал. 1994 й. дан Тошкентда нашр этилади. Муассиси — республика Маънавият ва маърифат кенгаши. Журналининг асосий вазифаси халқимизнинг бой маънавиймаданий мероси, шарқона ва умуминсоний қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини белгилайдиган илғор ғояларни юзага чиқариш, шунингдек, миллий қадриятларимиз ва улуғ мутафаккирларимиз меросидан халқимизни бахраманд қилиш, ислом динидаги инсонпарварлик ғояларининг ёш авлод қалбидан жой олишига кўмаклашишдан иборат. «Олий мезонлар», «Миллат ва маънавият», «Тарих ва тараққиёт», «Хазина», «Шарқу Ғарб фалсафаси», «Тақдирдаги тадбирлар», «Янги аср муаммолари», «Наср жавоҳирлари» каби рукнлар остида кўплаб қизиқарли мақолалар, ҳикоя ҳамда новеллалар эълон қилинади.
«Тафаккур» ўзига хос маҳорат мактаби ҳамдир. Тахририятда Озод Шарафиддинов, физикаматематика фанлари дри, проф. Абдулла Аъзам, Муҳаммад Юсуф, истеъдодли шоир ва журналистлардан Сирожиддин Саййид, Муртазо Қаршибоев каби ижодкорлар меҳнат қилган. Ўртача адади 5—7 минг нусха (2004). Бош муҳаррири — Эркин Аъзам.