ТАФТ (Taft) Уильям Хоуард (1857.15.9 — 1930.8.3) — АҚШ давлат арбоби. Йелль коллежи (1874—78) ва Цинциннатидаги юридик мактабда (1878—80) ўқиган. Адвокат, судья бўлган. 1901—04 й. ларда Филиппин о. лари губернатори. 1904—08 йларда Тафт Рузвельт ҳукуматида ҳарбий вазир. 1909—13 й. ларда республикачилар партиясидан сайланган АҚШ президенти. Тафт ҳукумати Лотин Америкаси давлатларини АҚШга карам эттириш йўлини тутган. 1912 й. даги президент сайловида мағлубиятга учраган. Биринчи жаҳон уруши йилларида (1914—18) меҳнат масалалари бўйича Миллий ҳарбий бошқарма раҳбари. 1921 й. дан АҚШ Олий суди раиси. Штатлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш баҳонасида саноатда болалар меҳнатидан фойдаланишни чеклашга қарши бўлган.