ТАФТАЗОНИЙ

ТАФТАЗОНИЙ (тўлиқ исми Муҳаммад ибн Умар Саъдиддин атТафтазоний) (1322, Нисо яқинидаги Тафтазон қишлоғи — 1392.12.8, Самарқанд) — қомусий олим. Тафтазоний қарийб 30 й. (1340 й. дан 1372 й. гача) давомида Ҳирот ва Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда фалсафа ва мантикдан даре берган. Сўнгра Темур даъватига биноан Самарқандга келиб, саройда хизмат қилган ва умрининг охиригача шу саройда яшаб ижод билан шуғулланган. Тафтазонийнинг назарий мероси ўрта асрлар фанининг барча соҳаларини ўз ичига олган бўлиб, Қуръон тафсиридан бошқа асарлари араб тилида ёзилган. Буасарлардан 14—16-а. нинг 2ярмигача Мовароуннаҳр ва унинг атрофидаги мадрасаларда ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилган. Мантиқ, ҳуқуқ, мат., астрономияга доир асарлар ёзган. Бизгача «Шарҳ алақоид» (Абу Ҳафс Насафийнинг «Ақоид анНасафий» асарига шарҳ) «Таҳзиб алмантиқ валкалом» («Мантиқ ва каломга сайқал бериш»), «асСаъдия» (13-а. охири ва 14-а. 1ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид «ашШамсия» рисоласига ёзилган шарҳ), «алмутаввал» (Нутқ санъатига оид «Кенг талқин»), «Мухтасар алмаоний» (риторикага оид «Қисқача маънолар»), «алИршод алҳодий» (араб тили грамматикасига оид «Йўл бошловчи раҳбар»), «Мақосид аттолибин» (фалсафа ва каломга оид «Толиби илмларнинг мақсадлари»), «Рисола фи завое алмусаллас» («Учбурчакнинг бурчаклари ҳақида рисола») каби асарлари етиб келган. Тафтазоний ўзидан оддин ўтган мутафаккирларнинг асарларига турли шарҳлар ёзган. Жумладан Найсабурийнинг «Арифметика ҳақида қуёший рисола» асарига 2та шарҳ ёзган: биринчиси — «Қуёш рисола» (1389), иккинчиси — «Учбурчак бурчаклари ҳақида рисола» бўлиб, биринчисининг геометрик қисмини шарҳлайди.

Ад.: Маънавият юлдузлари, Тафтазоний, 2001.

Севара Сабурова.

Prev Article

ТАФАККУР

Next Article

ТАХАЛЛУС