ТАГОР

ТАГОР Рабиндранат (Тҳакур Робиндранатҳ; 1861.7.5 — Калькутта — 1941.7.8) — ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Бенгал тилида ижод қилган. Калькутта ва Лондон унтларида ўқиган (1878—80). Англияда чикадиган «Гьянанкур» ва «Бҳарати» журналиларида дастлабки шеър, достон ва макрлалари босилган (1875 й. дан). Ватанига қайтгач (1880), «Валмика даҳоси» (1881) мусиқали драмасини ёзган. Илк шеърий туплами — «Оқшом қўшиқлари» (1882) пантеистик рувда. «Табиат интиқоми» (1883) пьесаси, «Тонгги қўшиқлар» (1883), «Суратлар ва қўшиқлар» (1884) шеърий тўпламларида пок муҳаббат улуғланган. «Бибҳа соҳили» (1883) ва «Донишманд ража» (1886) тарихий романларида зулм ва адолатсизлик қораланган. Тагор 1884—1911 й. ларда «Браҳма Самаж» диниймаърифий жамиятининг котиби вазифасида ишлаган. Ҳиндистон Миллий Конгрессининг 2конгресси (1886) ишларида фаол қатнашган. Унинг «Читра»> (1896), «Лаҳза» (1900) шеърий тўпламлари, «Ража ва Раний» (1889), «Қурбонлик» (1890), «Читрангода» (1892), «Малини» (1895) фалсафий драмалари ва «Ҳисоблар» (1891), «Жазо» (1893), «Hyp ва соялар» (1894) каби ҳикояларида ҳинд халқининг инглиз мустамлакачиларига қарши кураши тасвирланган. «Шадҳода» журнали ида сиёсий ва ижтимоий мақолалари чоп этилган. Калькутта яқинидаги Шантиникетонда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 20й. ларда Вишвабғарати унтига асос солган. «Кўзга тушган чўп» (1902), «Ҳалокат» (1905) романлари ва «Бузилган уя» (1903) қиссаси билан бенгал адабиётида маишийпсихологик роман жанрини бошлаб берди. 1902 й. Т. нинг хотини, отаси, ўғли оламдан ўтади. Унинг бу мусибат ва изтироблари «Хотира» (1903), «Фарзанд» (1903), «Паром» (1906) шеърий тўпламларида акс эттирилган. «Гора» романи (1907—10), «Қасос» (1905) драмаси ва «Почта» (1912), «Консерватизм қалъаси» (1912) пьесаларида Т. Ҳиндистондаги барча миллат вакилларини, улар қайси табақа ва диний мазҳабдан бўлишидан қатъи назар, озодлик учун курашда ягона иттифоққа бирлашишга даъват этади. Унинг «Халқ қалби» номли қўшиғи (1911) Ҳиндистон Республикасининг, ватанпарварлик ҳақидаги «Менинг олтин Бенгалиям» қўшиғи (1913) эса Бангладеш Халқ Республикасининг миллий гимнига айланган. «Гитанжали» («Бахшида қўшикдар», 1910) шеърий тўплами учун унга нуфузли мукофот берилган. «Турналар парвози» (1914—16) шеърий туркуми шоирнинг Ғарб мамлакатларига қилган сафари, 1жаҳон уруши ва инсоният тақцири ҳақидаги ўйларини акс эттирган. «Тўрт ҳаёт» (1916) қиссаси, «Хонадон ва жаҳон» (1915—16) романи миллий озодлик ҳаракати воқеаларига бағишланган.

30й. ларда Тагорнинг сиёсий қарашлари янада ўсади, у ўз ижодида миллий озодлик ҳаракатига эътибор қаратади. Бу даврда «Интиҳо ҳақида достон» (1929), «Тўрт қисм» (1934) романлари, «Япроқлар» (1936), «Тунги шам» (1938), «Сўнгги шеърлар» (1941) шеърий тўпламлари нашр этилди.

Тагор 30й. ларда бадиий асарлар билан бир қаторда кўплаб дарсликлар, фалсафа ва дин бўйича илмий рисолалар ёзди, миллий озодлик ҳаракати масалаларини адабиётда янада кенгроқ ёритишга катта эътибор берди, ҳинд шеъриятида янги сиёсий жанрни яратди («Африка», 1936; «Будда ихлосмандлари», 1937 ва б.). Т. ижоди, ҳоз. бенгал адабий тилининг шаклланишида, шеъриятнинг янги шакл ва мазмун билан бойишида хал килувчи роль ўйнаган. У ўз шеърларига мусиқа басталаб, оммавий қўшиқпар яратган.

Асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. Тагорнинг «Ҳалокат» романи асосида тайёрланган «Ганг дарёсининг қизи» драмаси (1956) ва «Почта» пьесаси (1961) ҳоз. Ўзбек миллий театрида саҳналаштирилган. «Узбекфильм» киностудияси «Ганг дарёсининг қизи» фильмини яратган (1961). 8 ж. ли асарлар тўплами (1958—65) ўзбек тилида нашр этилган. Нобель мукофоти лауреати (1913).

Ад.: Ҳошимов И., Рабиндранат Тагор (ҳаёт ва ижодий йўли), Т., 1961; Кўзга тушган чўп, Тагор, 1973.

Саъдулла Йўлдошев, Улфатхон Муҳибова.

Loading...