ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ

ТАҲРИР ҲАЙЪАТИбосма нашрлар (газ., журнал, илмий китоб, энциклопедик нашр ва б. асарлар)ни тайёрлашга илмийметодик раҳбарликни амалга оширувчи орган. Т. ҳ. нашр фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал қилади. Таҳрир ҳайъати, одатда, нашр муассислари, раҳбарлари томонидан тузилади. Давлат аҳамиятига молик муҳим нашрлар Таҳрир ҳайъати давлат раҳбари томонидан тасдиқланади ва ўз низомига мувофиқ иш юритади.