ТАҲРИР

ТАҲРИР — матбуотда босиш, радио, телевидениедан ўқиш, кўрсатиш ва б. мақсадлар учун мўлжалланган матннинг таҳририят ходими (муҳаррир, адабий ходим ва б.) томонидан ишланиш жараёни. Шартли равишда адабий, илмий, сиёсий Таҳрир фарқланади. Асарнинг мазмуни устидаги Таҳрир илмий ва сиёсий Таҳрир қисобланса, қўлёзманинг шакли (композицияси ва услуби) устидаги Таҳрир адабий Таҳрир ҳисобланади. Амалиётда Таҳрир — ягона ижодий жараён бўлиб, муаллифнинг ўзига хос услубини саклаган ҳолда мазмун ва шаклда мукаммалликка эришиш мақсадига қаратилади. Нашрнинг бадиий безаш ва безак материалларини тайёрлаш жараёни бадиий Таҳрир, матнни матбаада кандай териш (шрифт тури, ўлчами ва б.), қандай саҳифалаш ва б. ни белгилаб бериш техник Т. дейилади. Ноширликда китоб қўлёзмасини тайёрлашда муҳаррир бадиий ва техник муҳаррирлар билан биргаликда ижодий иш олиб боради.