ТАИТИЛИКЛАР

ТАИТИЛИКЛАР — халқ, Таити ва Жамият о. ларига мансуб бошқа оролларнинг асосий аҳолиси. 130 минг киши (1990й. лар ўрталари). Полинез гуруҳига кирувчи таити тилида сўзлашади. Диндорлари — кальвинистлар, бир кисми — католиклар. Асосий машғулоти — деҳқончилик (кокос пальмаси, шакаркамиш ва б.), қисман балиқ овлаш. Т. ўзига хос маданиятини сақлаб қолган.

Loading...