ТАЖРИБА ДАЛАСИ

ТАЖРИБА ДАЛАСИ — 1) қишлоқ хўжалиги. соҳасидаги тажриба муассасаси; Т. д. да жойнинг табиий ва иқтисодий шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги. экинлари етиштиришнинг рационал усулларини ишлаб чиқиш мақсадида дала тажрибалари ўтказилади. Тажриба даласи қишлоқ хўжалиги фанлари ривожланишида муҳимроль ўйнаган. Ҳоз. даврда мустақил муассаса сифатида ўз аҳамиятини йўқотди. Кўпгина Тажриба даласи асосида тажриба стялари, баъзи ҳолларда эса интлар ташкил этилган. Ҳозир ҳам сақланиб қолган Тажриба даласи муайян интлар ихтиёрида бўлиб, доимий тажриба майдони вазифасини бажаради. Узбекистонда деҳқончиликка доир дастлабки Тажриба даласидан бири Мирзачўл тажриба даласи бўлган; 2) дала тажрибалари ўтказиладиган ер участкаси. Қ. х. экинларининг биологик ва агротехник хусусиятларини, уларни турли табиий ва хўжалик шароитларида етиштириш усулларини ўрганиш учун мўлжалланади. Тажриба даласининг тупроғи мазкур зона учун типик, унумдорлиги жиҳатидан бир хил, рельефи текис, нишаби тупроқни бир текисда намлашга имкон берадиган даражада бўлиши тажриба натижаларининг аниклигини таъминлайди. Тажриба даласи учун сўнгги 3—4 йил давомида ҳар йили бир хил экин экилган, ўгит солиш, тупроққа ишлов беришда ягона система қўлланилган ерлар танланади ва ҳ. к. Майдондаги пайкалларнинг каттакичиклиги ва тажриба такрорийлиги дала тажрибасининг аниқлигига таъсир кўрсатади. Тажрибалар муайян сондаги вариантлардан иборат бўлган маълум бир схема бўйича бажарилади. Тажриба кичик пайкалларда ўтказилса ва жуда аниқ натижалар олиш зарур бўлса, тажриба 6 мартагача такрорланади (мас., Давлат нав синовида 50 м2 катталикдаги пайкалларда). Пайкалтахм. 100 м2 гача катталаштириб борилганда тажриба аниқлиги ортиб боради, уларни янада катталаштириш тажриба аниклигини пасайтиради. Алоҳидаалоҳида ишлов беришни талаб қилмайдиган пайкалларда агротехника тажрибаларининг асосий қисми катталиги 50—200 м2 келадиган пайкалларда ўтказилади. Машина ва қуролларни алоҳидаалоҳида ишлатишни талаб этадиган тупрокка ишлов бериш усуллари ёки бошқа агротехника тадбирларини синаб куриҳда ҳар бир пайкал 300 ва, ҳатто, 1000 м2 гача катталаштирилади. Тажриба даласида ўсимликлар ҳосилини микдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиб бориш шарт, бу эса дала шароитларида ҳосилнинг ўрганилаётган шу усулларига кай даражада боғликлигини аникдашга ёрдам беради.

Абдукарим Зикирёев.

Loading...