ТАКАЛИСОЙ ҒОРИ

ТАКАЛИСОЙ ҒОРИ — мустье даврига оид ғор (мил. ав. 40—30минг йиллик). Самарқанддан 50 км жан. шарқда, Тахтақорача довонида жойлашган. Археолог Д. Н. Лев текширган (1951). Такалисой ғорининг уз. 25 м, кириш қисмининг бал. 2 м. Кираверишда 9 м2 майдончанинг қора тупроқли лой қатлами орасидан (25—40 см чуқурликда) суяк парчалари, кўмир қолдиғи, 3 дона узунчоқ оқ тош парракчаси ва бир қанча тош синиклари топилган.

Loading...