Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ТАКСАЦИЯ

ТАКСАЦИЯ (лот. taxatio — баҳоламоқ) , ўрмон таксацияси — ўрмон ресуреларини ҳисобга олишда, дарахтларнинг ёши, бўйи, сифати, тайёрланадиган ёгоч захираси кабиларни баҳолаш. Таксацияда махсус кўрсаткичлар (дарахтлар сони ва йиллик ўсиши, тур таркиби, яқин йилларда кесишга мўлжалланган дарахтлар захираси ва б.) қўлланилади. Дарахтларни ўлчаш тўғрисидаги фан ва ўрмонларнинг маҳсулдорлиги тўғрисидаги таълимот — дендрометрия ўрмон Таксация сининг илмий асосини ташкил этади (қ. Ўрмончилик).

Prev Article

ТАКРОРЛАШ

Next Article

ТАКСИ