ТАКТ

ТАКТ — тилшуносликда нутқнинг фонетик бирликларидан бири; нутқ занжиридаги бир ҳалқа сифатида бўғиндан катта, фраза (синтагма)дан кичик бўлади, бошқача айтганда, Такт фразанинг бир урғу билан бириккан, қўшилган, бир ёки бир неча бўғиндан иборат бир қисмидир. Аксар тилларда барча мустақил сўзлар, ўз урғуларига эга бўлганликлари сабабли, алоҳида Такт ларга ажралади; мустақил бўлмаган, ёрдамчи сўзлар эса, урғуга эга бўлмаслиги сабабли, ўзлари алоҳида Такт ҳосил қила олмайди, балки урғуга эга бўлган мустақил сўзлардан аввал (қиндевропа тилларида) ёки улардан сўнг (туркий тилларда) жойлашиб, улар билан биргаликда Такт ҳосил қилади. Mac, «Ўқиш учун ирода керак» жумласида 3 та Такт бор (ўқиш учун; ирода; керак).

Loading...