ТАКТИКА

ТАКТИКА (юн. tasso — сафлайман) — 1) ҳарбий санъатнинг таркибий қисми; қуролли кучларнинг турли қўшин турлари (флот кучлари), қўшилмалар, қисмлар(кемалар) ва бирикмалар ҳамда қурукликдаги, ҳаводаги ва денгиздаги махсус қўшинларни жангга ва уни олиб боришга тайёрлаш назарияси ва амалиётини ўз ичига олади. Тактика оперативлик санъати ва стратегияга бўйсунади;

2) белгиланган мақсадга эришиш учун ишлатиладиган восита ва усуллар мажмуаси.

Loading...