ТАЛЬ

ТАЛЬ (голл. talid) — юк кўтарадиган осма курилма. Дастаки, электр ва пневматик хиллари бўлади. Дастаки Таль муқим ва кўчма хилларга бўлинади. Бундай Таль билан юкни 12 м гача баландликка кўтариш мумкин. Электр Т. юкни 4—30 м баландликка кўтаради, кўтариш тезлиги 8—20 м/мин. Электр Т. ҳаракатланадиган осма йўл бир ёки икки рельели бўлади. Тальда электр токидан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолларда пневматик Т. қўлланади. Таль цехлар, устахоналар ва б. жойларда ишлатилади. Тальлар билан 0,25—10 т юкни кўтариш мумкин.

Loading...