ТАЛАБА

ТАЛАБА (араб. — изловчи, ўрганувчи) , студент — Ўзбекистонда олий ўқув юрти, АҚШ, Буюк Британия ва б. айрим мамлакатларда олий ва ўрта махсус ўқув юрти ўқувчиси.

Ўзбекистонда Талабадан фаркди равишда мамлакатдаги ўрта махсус таълим масканларида таҳсил олаётган ёшлар ўқувчи, олий ҳарбий ўқув юртларида билим олаётганлар тингловчи, ўрта ҳарбий ўқув юртларида ўқиётганлар курсант дейилади.

Туркистонда ислом дини ёйилгач (7 — 8-а.), бошланғич мактабдан сўнг билим олиш билан машғул бўлган ҳар бир киши Талаба ҳисобланган. Мадрасалар пайдо бўлган 10-а. лардан уларда таҳсил олаётган кишиларгина Талаба дейила бошлаган. Европада 11—13-а. ларда унтлар ташкил топгандан сўнг, уларда фаолият кўрсатадиган хар бир одам, яъни сабоқ берувчи ҳам, сабоқ олувчи ҳам студент деб аталган. Кейинчалик унтларда укитувчилар учун магистр, профессор ва б. илмий унвонлар жорий этилгач, фақат сабоқ оладиган кишиларгина студент деб юритиладиган булган.

Талаба жамият тараққиётига жиддий таъсир кўрсатади ва, айни вақтда, ҳар бир мамлакат илмийинтеллектуал салоҳиятининг даражасини билдириб, ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Чунки мамлакат иқтисоди ва маданиятининг юксалиши, халқ хўжалигига илмфан ютукдари жорий этилиши учун олий мактабларнинг Талаба лари чуқур назарий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга булишлари лозим. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда аҳоли жон бошига Талаба сони куп булади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатда Талабалар миқдори сезиларли даражада ортди. Мамлакатимизда умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ва касбҳунар коллежини битирган ҳар бир кишининг Талаба бўлишига ҳаққи бор. Т. давлат ҳисобидан, шунингдек, шартнома асосида уз ёнидан таҳсил кўриши мумкин. Мамлакатимизда Талабалар бакалавриат ва магистратура сингари 2 босқичда олий таълим оладилар.

Талаба хар бир мамлакатнинг ижтимоий жиҳатдан энг фаол, ҳаракатчан, жонкуяр кисми хисобланади. Бевосита илмфанни узлаштириш билан машғулликлари учун Талабалар жамиятнинг интеллектуал илғор қатлами саналади. Шунинг учун ҳам Талаба ларнинг чуқур касбий ҳамда маънавийахлоқий тайёргарликка эга бўлишига катта эътибор қилинади. Ўзбекистонда Талаба ёшларнинг мамлакат хаётида фаол иштирок этишларини таъминлаш, миллий истикдол ғоясини тўлиқ эгаллаб олишларига имконият яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмокда. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатида қатнашиш Талаба ларнинг ватанпарвар шахе сифатида шаклланишига ижобий таъсир кўрсатмоқца. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Талабаларни ижтимоий жиҳатдан химоя қилиш учун уларнинг барчасига стипендия берилади, яшаш жойига муҳтож Талабалар ётоқ билан таъминланади, ёшларга турли илмий, бадиий ва спорт тўгаракларида иштирок этиш имкониятлари яратилган. Талабалар ўртасида ҳар 2 й. да 1 марта универсиадалар ўтказиб турилиши уларнинг жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб ўсишларига маълум даражада ёрдам беради. 2002/03 ўқув йили Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида 232254 Талаба таълим одци.

Қозоқбой Йўлдошев.

Loading...