ТАЛАС

ТАЛАС — Қирғизистондаги шаҳар (1944 й. дан). Талас вилояти маркази. Талас дарёси водийсида, даре бўйида. Тароз т. й. станциясидан 90 км. 1280 м баландликда. Тароз т. й. станцияси ва Бишкек билан автомобиль йўли орқали боғланган. Аҳолиси 32,6 минг киши (1999). Ёғмой зди, нон кти, пиво зди, қурилиш материаллари корхоналари, тикувчилик фкаси, Бишкек пойабзал ишлаб чиқариш. бирлашмаси филиали, ГЭС бор.