ТАЪЛИМ — билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таълим жараёнида маълумот олинади ва тарбия амалга оширилади. Таълим тор маънода ўқитиш тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув юртларида ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш. ва бошқа соҳаларда маълумот бериш жараёнини ҳам билдиради.
Таълимнинг мазмуни ва моҳияти жамиятнинг моддий ва маданий тараққиёти даражаси билан белгиланади. Ижтимоий муносабатлар, умумий маълумотга бўлган эҳтиёж, кишиларнинг касбий тайёргарлигига, Таълим ҳақидаги педагогик ғояларга қараб кишилик жамияти тараққиётининг турли босқичларида Таълимнинг моҳияти, методи, ташкилий шакллари ўзгариб борган (қ. Педагогика).
Таълим моҳиятэътибори билан даре бериш жараёнини, яъни педагог (ўқитувчи) фаолиятини, умуман ўқувчининг билиш, ўрганиш фаолиятига раҳбарлик қилишни ҳамда уқиш жараёнини, яъни ўқувчи фаолиятини билдиради. Таълим жараёни таълим берувчи — ўқитувчи ва таълим олаётган ўқувчилар фаолиятининг йиғиндисидан иборат. Таълим ва тарбия жараёнида шахснинг сифатлари, дунёқараши, қобилияти ўсади. Таълим авлодлар ўртасидаги маънавий ворисликни таъминлайди: кишиларнинг ижтимоийтарихий тажрибалари ёш авлодга Таълим орқали ўтади.
Таълим ҳақида турли назариялар мавжуд. Баъзи назариялар Таълимни жамиятнинг ижтимоийиқтисодий тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳодиса сифатида баҳоласалар (қ. Педоцентризм), баъзиси Таълимнинг синфий характерга эга эканлигини, у жамиятнинг ҳар бир аъзосида муайян сиёсий, фалсафий, ахлоқий, ҳуқуқий қарашларни шакллантириш мақсади сари каратилганлигини таъкидлайди.
Таълимнинг мақсади объектив ҳаёт талабларига мувофиқ ҳолда ўзгариб боргани каби, Таълимнинг характери, йўналиши ҳам унинг мақсадига мувофиқ ўзгариб боради. Таълим диалектик тарзда тараққий этиб борадиган ички зиддиятлар жараёнидир. Таълим билиш крбилиятлари, қистуйғулар, идрок, шахсни таркиб топтирувчи кучли омилдир.
Таълим жамият қурилишининг муҳим муаммоларини ҳал қилиш — жамиятнинг моддийтехника базасини яратиш, ижтимоий муносабатларни таркиб топтириш, янги кишини тарбиялашга ёрдам беради.
Таълим ўқувчининг билиш қобилиятини ўстирувчи асосий омилдир. Ўқувчилар қобилиятини ўстиришга қаратилган тизимлар муайян дидактик қоидалар тарзида намоён бўлади. Дидактик тамойилларда Таълимнинг мазмуни ва жараёнларига қўйилган талаблар белгиланади (қ. Дидактика). Т. нинг мақсади ва вазифалари ижтимоий тузум, шунингдек муайян ўқув юртлари функциясига мувофиқ тарихан ўзгариб боради. ЎзРнинг 1997 й. 29 авг. да қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Т. тизимининг барча йўналишларини такомиллаштириш ва ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берди. 1996 й. дан бошлаб лотин имлосига асосланган янги ўзбек алифбоси жорий этилди ва шу йилдан бошлаб янги ёзув асосида дастурлар, қўлланмалар ва дарсликлар яратишга киришилди, ўқитувчилар лотин имлоси асосидаги янги ўзбек алифбоси бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўтказилди. Халқтаълими бўлимлари қошида болаларни мактаб таълимига тайёргарлигини белгилайдиган «Ташҳис марказлари» ташкил этилди. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини рейтинг асосида назорат қилиш, мактаб битирувчиларини якуний аттестациясини компьютер ёрдамида тест орқали амалга ошириш, Таълим амалиётини диагностик тахдил этиш, Таълим муассасаларида маркетинг тизимидан фойдаланиш каби қатор педагогик янгиликлар жорий этилди (қ. Таълимнинг миллий модели).
Таълим мазмуни унинг мақсадига мувофиқ, ижтимоий шартшароит, фан ва техника, санъат ҳолати ва шу кабини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Касбҳунар коллежлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларидаги Таълимнинг мазмунига умумий маълумотдан ташқари муайян касб ва мутахассислик учун зарур бўлган махсус билим, малака ва кўникмалар ҳам киради. Таълим мазмуни ўқув режа ва дастурлари, дарслик ва б. да ёритилади. Таълимда қўйилган мақсадга эришиш учун турли метод, восита, ташкилий тизим ва шакллар (маъруза, суқбат, тажрибалар ўтказиш, кўргазмали қуролларни қўллаш, кузатиш, машқ ва шу каби)дан фойдаланилади. Ўқув жараёнида техник воситалар (кино, телевидение, радио, компьютер, ЭҲМ ва б.)ни кенг қўллаш Таълим методини ишлаб чиқишга катта таъсир кўрсатади.
Таълимни ташкил этишнинг умумий таълим, алоҳида (индивидуал) таълим, ташкилий таълим, синфдарс таълими, курс тизими таълими ва б. турлари мавжуд. Ҳоз. шароитда ижтимоий талаблар, ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжларига мувофиқ Таълим тобора такомиллаштирилиб, янги метод ва шакллари ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Таълимнинг кенг умумий маълумот асосида касбий ихтисослашишнинг аҳамияти тобора ошмоқда, оммавий коммуникация воситалари — радио, телевидение, кино, компьютер, вақтли матбуотдан, шунингдек, ўз устида ишлашнинг турли шаклларидан фойдаланилмоқда.
Комилжон Ҳошимов.