
ТАЪЛИМНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ
ТАЪЛИМНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ — Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини янгиланган соғлом педагогик тафаккур асосида тубдан ислоҳ қилиш, таълимтарбия муассасаларида тайёрланадиган кадрларни интеллектуал, маънавий ва ахлоқий савиясига кўра ривожланган мамлакатлардаги даражага етказиш бўйича белгиланган назарийметодологик, амалийпедагогик ёндашувлар мажмуи. Таълимнинг миллий моделида маънавийинтеллектуал жиҳатдан баркамол шахснинг ўз ижодий қобилиятини тўла намоён этишини таъминлаш кўзда тутилади.
Жаҳон таълим тизими тажрибасида мутлакр янгилик бўлган Таълимнинг миллий модели шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. сингари 5 таркибий қисмдан иборат. ЎзРнинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида Таълимнинг миллий модели таркибий қисмлари таърифланиб, уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Жумладан, шахс — кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчидир. Таълимнинг миллий моделининг ўзига хослиги таркибий қисмнинг бошланишидаёқ яққол намоён бўлади. Унда шахсга таълимнинг истеъмолчиси, яъни объектигина эмас, балки уни амалга оширувчи, яъни таълим жараёнининг субъекти сифатида ҳам қаралади. Бу ҳол шахсни таълимнинг истеъмолчисидан бу жараённинг ижрочисига айлантиради, унинг фаоллигини ошириб, ривожланишини тезлаштиради.
Давлат ва жамият — таълим ҳамда кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга солиш ва назорат килишни амалга оширувчи, кадрлар тайёрлаш ва уларни кабул килиб олишнинг кафилларидир. Таълимнинг миллий моделига кўра, давлат ва жамият ўз зиммасига кадрлар тайёрлаш ишини ташкил этиш, таълим жараёнини назорат қилиш ҳамда тайёрланган мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш кафолатини олади.
Узлуксиз таълим — малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият курсатиш муҳитини ўз ичига олади. Таълимнинг миллий модели шахснинг камолоти умр буйи давом этадиган узлуксиз жараён эканлигига асосланади. Шунинг учун ҳам таълим тизимларининг баркамол инсонни шакллантиришда иштирок этиши лозим булган барча бўғинлар фаолияти узвий ва узлуксиз бўлиши кўзда тутилади. Таълимнинг муайян босқичида бирор шахсда шакллантирилиши лозим бўлган билим, малака ва куникмалар микдори, тартиби қамда бажарилиш жараёни айни шу узлуксиз таълим томонидан амалга оширилиши зарур бўлади.
Фан — юқори малакали мутахассислар тайёрлайди ва улардан фойдаланади, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқади. Таълимнинг миллий моделининг бу таркибий қисмига Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида алоҳида аҳамият берилган. Чулки малакали мутахассисларни тайёрлашда фан ютукларидан фойдаланилганидек, юқори малакали мутахассислар иштирокисиз фаннинг ривожланиши ҳам мумкин эмас. Демак, фан бир вақтнинг ўзида тайёрловчилик, истеъмолчилик, ривожлантирувчилик вазифаларини бажаради.
Ишлаб чиқариш — кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддийтехника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг катнашчиси. Ишлаб чиқариш Таълимнинг миллий моделининг энг асосий қисмларидан биридир. Халқ хўжалигининг муайян соҳаси учун зарур бўлган кадрлар микдори, уларни тайёрлашда таянилиши лозим бўлган иқтисодий ва технологик асослар ишлаб чиқариш. томонидан белгиланади. Жамиятнинг моддий бойликлари ишлаб чиқариш. жараёнида яратилгани учун у кадрлар тайёрлаш тизимининг молиявий ва моддийтехникавий таъминотини ҳам амалга оширувчи саналади.
Таълимнинг миллий моделида кадрлар тайёрлаш борасида халқимизга хос миллий хусусиятлар максимал даражада ҳисобга олиниши тақозо этилади. Шунингдек, унда баркамол шахсни шакллантириш ҳамда унинг аклий, касбий ва маънавий имкониятларини энг самарали йўсинда ишга солиш йўллари аниқ ҳисобга олинган. Таълимнинг миллий моделида шахсда шакллантирилиши зарур бўлган касбий ва маънавий сифатларнинг уйгунлигига алоҳида эътибор берилган.
Ад.: Баркамол авлод орзуси, Таълимнинг миллий модели, 2000.
Қозоқбой Йўлдошев.