ТАЛЛИБАРЗУ

ТАЛЛИБАРЗУ, Узунтепа’ сўнгги антик ва илк ўрта асрга оид шаҳар харобаси. Самарқанд ш. дан 6 км жан. да жойлашган. Г. В. Григорьев (1936—38) , Зарафшон археологик экспедицияси (1939) қазишмалар ўтказган ва натижада шахарнинг мил. ав. 1минг йилликдан мил. 8-а. гача бўлган 6 та маданий қатлами аниқланган. Таллибарзунинг умумий майд. 5 га, тўртбурчак шаклида, атрофи кўплаб шинаклари ва буржлари бўлган қалин девор билан ўраб олинган. Шаҳарнинг марказида куҳандиз (бал. 18 м) жойлашган, 5—6-а. ларда бу ерда қасрли мустаҳкам қўрғон қурилган. Аҳоли деққончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланган. Таллибарзудан кизил рангга бўялган қадахлар, икки бошли қўчқор кўринишидаги кабоб кўраси, нақшинкор сопол идишлар, ҳайкаллар, ёзув намуналари топилган. Араб халифалигининг Суғдни босиб олиши жараёнида (8-а. боши) вайрон бўлган.

Loading...