ТАМАКИ САНОАТИ

ТАМАКИ САНОАТИ — озиқ-овқат саноатининг тамаки ва махорка хом ашёси тайёрлаш, тамаки ферментлари, тамаки ва махорка маҳсулотлари (чекиладиган папирос, сигара, сигарилла, ўрама тамаки, искалма тамаки, чайналма тамаки) ишлаб чикариш билан шуғулланувчи тармоғи. Тамаки фкалари дастлаб 17-а. да Англия ва Голландияда, 18-а. нинг 1ярмида Россияда қурилган ва дунёда биринчи бўлиб папирос Россияда ишлаб чикарилган.

Ўзбекистон ҳудудида биринчи тамаки фкаси рус саноатчиси И. И. Первушин томонидан 1877 й. да Тошкентда қурилган. Кейинчалик хом ашё тақчиллиги сабабли ёпилган. 1925 й. да Тошкентда тамаки фкаси қурилиб, 1926 й. да 203 млн. дона папирос ишлаб чиқарди, 1949 й. да корхона сигарет ишлаб чиқариш. асбобускуналари билан жиҳозланади, 1966 й. дан фильтрли сигаретлар, 1974 й. дан юқори сифатли сигаретлар ишлаб чиқариш. ўзлаштирилди. 1975 й. да Ўзбекистон Тамаки саноати еда 111 млн. дона папирос, 4013 млн. дона сигарет, шу жумладан 738 млн. дона фильтрли сигарет ишлаб чикарилди.

Республикада тамаки етиштириш учун иклим, обхаво шароитларининг қулайлиги, малакали ишчи кучи, Марказий Осиё мамлакатлари бозорига кириш имкониятлари борлиги туфайли 1994 й. да Буюк Британиянинг «Бритиш америкэн тобакко» компанияси билан ҳамкорликда «ЎзБАТ акциядорлик жамияти» тамакимахорка маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилди.

1994 й. дан бошлаб Тошкент сигарет фкаси, Ургут ферментация зди (Самарканд вилояти) реконструкция қилинди, 1997 й. да йиллик қуввати 12 млрд. дона сигарет бўлган янги Самарканд сигарет фкаси қуриб битказилди. Компания Ўзбекистон Тамаки саноатига 1994—2003 й. ларда жами 285,1 млн. доллар бевосита инвестиция киритди. 2002 й. да Москвада ўтказилган жаҳон тамаки кўргазмасида «Xon Lights» ва «Xon Ultra Lights» сигаретлари олтин, «Карвон» сигарети кумуш медаллар билан мукофотланди. Республика Т. с. да 6,5 млрд. дона сигарет ишлаб чиқарилди, 9 мин г т га яқин тамаки барги экспорт қилинди (2003). Республика Тамаки саноати маҳсулотлари (тамаки барги, сигарет) Россия, Украина ва б. мамлакатларга экспорт қилинади.

Тамаки саноати Хитой, АҚШ, Франция, Болгария, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Италия ва б. мамлакатларда ривожланган.

Loading...