ТАМАКИ

ТАМАКИ — томатдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ут ўсимликлар туркуми, наркотик ўсимлик. Тамакининг 60 дан ортиқ тури маълум. Ёввойи ҳолда тропикларда, Америка ва Австралияда ёввойи турларидан N. alata ва N.sandera ўсади. Икки тури — тамаки (N. tabacum L.) ва махорка (N. rustica) экилади. Тамакининг мавжуд агроэкотиплари 3 гуруҳга бўлинади: L.) папирос тайёрланадиган барги майда шарқий Тамаки гуруҳлари — Кичик Осиё ва Болқон я. о. да таркалган;

2) Америка папирос Тамаки лари — Жан. Америкада экилади, баланд бўйли, намга чидамли Тамаки лар;

3) сигара Тамаки гурухлари — Бразилия, Гавана, Суматра тамакилари. Тамакининг ватани — Жан. Америка. Тахм. 1518 й. да Португалия ва Испанияга келтирилиб, дастлаб манзарали ўсимлик сифатида ўстирилган, кейин бошка мамлакатларга чекиладиган, искаладиган ашё сифатида таркалган. Жаҳонда асосий экин майдонлари 4,75 млн. га, (1994). Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия, Болгария, Туркия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистонда ва б. мамлакатларда экилади. Ўзбекистонда асосан Самарканд вилоятининг Ургут туманида етиштирилади. Экин майд. 8,7 минг га, ўртача ҳосилдорлиги 29,2 ц/га (1997).

Тамаки наркотик хом . ашё олиш учун экилади. Пояси (2 м гача) тик, ғовак, ўзакли. Барглари кетма-кет жойлашган, яхлит, тухумсимон, учи ўткир. Гуллари икки жинсли, беш бўлмали, пушти, қизил ёки оқ, ўзидан чангланади. Меваси кўсакча, 1000 дона уруғи вазни 0,050,12 г. Уруғида 30—35% техник мой мавжуд. Тамаки: гуллаган шохЎсимлиги (асосан часи ва баР™барги)да никотин, анабазин, никотилин ва б. алкалоидлари тўпланади. Тамаки экилгач, 40—60 кунда гуллайди, 70—140 кунда пишади. Соф Тамакининг қуритилган баргларида 1—4% никотин, 1% эфир мойи, 4—13% углеводлар, 7—13% кул моддаси, 4—7% смола ва б. бор. Иссиқсевар ўсимлик, —1—3° да нобуд бўлади. Тамаки уруғи 10—12° ҳароратда униб чиқади, намга талабчан, суғориладиган сур тупрокли ерларга экилади. 4—8 марта суғорилади. Ўзбекистонда Американ 287С, ДюбекЎзган9, Дюбек4407, Измир навлари ўстирилади. Парник ва иссиқхоналарда етиштирилган кўчати далага май ойида кенг қаторлаб (қатор ораси 60—70 см) экилади. Вегетация даври ўртача 100—120 кун. Етилган барглари ўсув даврида қўлда 5—7 марта йиғиб олинади, ипга тизилиб, салқин жойда шамоллатилади, қуёш нурида, махсус барг қуритиш биноларида қуритилади. Ферментлаш здларида баргларга дастлабки ишлов берилади. Баргидан тамаки саноати корхоналарида папирос, сигара, сигарет, трубкали Тамаки, ҳидлама Тамаки ва б. ишлаб чикарилади.

Зараркунандалари: тамаки трипси, тамаки шираси, тамаки ва кузги тунлам, симқуртлар, сохта симқуртлар; касалликлари: тамаки мозаикаси, илдиз чириши.

Ад.: Аб да кар и мов Д. Т., Хушвақтов С. Х., Умурзоқов Э. У. Тамакичилик, Тамаки, 1985 Ҳалима Отабоева.

Loading...