ТАМАРА

ТАМАРА (Тамар) (12-а. нинг тахм. 60й. лари ўртаси — 1207) — Грузия подшоси (1184—1207). Унинг даврида Грузия катта ҳарбийсиёсий муваффақиятларга эришган. Грузия қўшинлари Шамхор яқинида Озарбайжон отабеги Абубакр ва унинг иттифокчилари устидан (1194), Басиани яқинида — Рум султони Рукниддин устидан ғалаба қилиб (1202), Карсни (1204) эгаллаганлар ва деярли бутун Закавказьени Тамара ўз ҳокимиятига бўйсундирган. Византиядан тортиб олинган ерларда Трапезунд империяси тузилган, у узок вакт Грузиянинг таъсир доирасида бўлган. Эрзинк султони, Арзирум амири, Хилат султони, шунингдек, Шим. Кавказ тогларидаги ҳукмдорлар Грузиянинг вассали бўлишган. Йирик мулқдорлар қонун чиқарувчи ҳокимиятни жамиятнинг олий табака вакилларидан тузилган мажлисга берилишини, Тамарага эса факат ижроия ҳркимияти ҳуқуқини қолдиришни талаб этишган. Музокаралар натижасида Тамара давлат масалаларини ёлгиз ҳал этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, уни Олий давлат кенгаши аъзолари («Дарбози») билан бирга ҳал этадиган бўлган. Тамара даврида мамлакатда йўллар, кўприклар, карвон саройлар, калъалар, черковлар, монастирлар қурилган. Тамара илмфанга хрмийлик қилган. Ш. Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон» достони Тамарага бағишланган.

Loading...