ТАМБУР (франц. tombour — дойра; асли арабчадан) — меъморликда биноларнинг ташқи эшиклари олдига қурилган кичик хона, дахдиз. Хоналарни иссиқ ва совуқ ғаво киришидан сакдайди. Асосан йирик жамоат бинолари, савдо иншоотлари, томоша заллари олдига, баъзан биноларга тақаб алоҳида қурилади.