ТАМҒА — 1) туркмўғул чорвадор қавмларда хусусий мулкнинг кенг тарқалган белгиси. Дарахтларга, қуроляроғларга, тери (ҳайвон териси) ва б. га қўйилган. Mac, чорвачиликда корамол, отларга ва паррандаларга босиладиган махсус (белгинишон). Хўжаликларда наслчилик ишларида, жонли мулк тариқасида ҳисобга олишда Тамға қўйилади. Унинг бир неча усуллари мавжуд: молнинг қулоғига эн солиш, қирқиш, қуймичига белгини киздириб босиш, қулоғига серияли рақамлар битилган сирға тақиш; паррандалар оёғига ҳалқа тақиш ва б.
2) Ўрта Осиё, Закавказье, Яқин ва Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатларида ва 13-а. даги мўғуллар истилосидан сўнг Россияда савдо, ҳунармандчилик, турли касбҳунарлардан пул билан олинадиган солиқ. 16-а. нинг 70й. ларигача мавжуд бўлган. Эронда шоқ Тахмасп 1 томонидан бекор қилинган.