ТАМИЛЛАР

ТАМИЛЛАРҲиндистон (асосан, Тамилнад штати) даги халқ. 61 млн. киши (1990й. лар ўрталари); ШриЛанканинг шим. да тахм. 2,8 млн. киши; шунингдек, Сингапур, Мьянма, Малайзия, Австралия ва б. ерларда яшайди. Умумий сони 64,1 млн. киши. Тамил тилида сўзлашади. Диндорлари — ҳиндуизмга эътиқод қилади, сунний мусулмонлар ва христианлар ҳам бор. Т. нинг этногенези дравид халклари билан боғлиқ. Мил. 3-а. дан Ҳиндистон тарихида Чола, Чера, Пандья каби тамил давлатлари маълум. 11 — 12-а. ларда тамил давлатлари ўзаро бирлашганлар. 1337 й. да Вижаянагар империяси вужудга келиб, 16-а. да Жан. Ҳиндистоннинг барча ҳудудини қамраб олган. 18-а. охири — 19-а. бошларида Тамиллар ерлари инглиз мустамлакачилари тасарруфига ўтган. Тамиллар деҳқончилик, чорвачилик, балиқ овлаш ва ҳунармандчилик билан шуғулланадилар.

Loading...