ТАМИЛНАД

ТАМИЛНАД (1969 й. гача Мадрас) — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги штат, Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғи сохилида. Майд. 130 минг км2. Аҳолиси 62,1 млн. киши (2001), асосий кисми тамиллар. Маъмурий маркази — Ченнай ш. Штат ҳудуди Ҳиндистон я. о. жанубий чеккасининг шарқий қисмидаги аллювиал денгизбўйи текислиги ва Декан ясситоғлигининг жан. чеккасини эгаллайди, ғарбда уни 2500 м гача баландликдаги тоғлар чегаралаб туради. Иқлими тропик муссонли иқлим, йиллик ёғин 600—1200 мм. Йирик дарёси — Кавери. Барг тўкувчи тропик ўрмонлар штат ҳудудининг 10% дан ортиғини эгаллаган.

Тамилнад — мамлакатнинг аҳолиси зич штатларидан. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалиги. да ишлайди. Етакчи тармоқ — деҳқончилик. Экин майдонининг катта қисмида озиқ-овқат экинлари (шоли, буғдой, маккажўхори, дуккакли экинлар, сабзавотлар) етиштирилади. Техника экинларидан ер ёнғоқ, пахта, шакарқамиш, кофе, чой, зираворлар экилади. Кокос пальмаси плантациялари бор. Чорвачиликда корамол, қўй боқилади. Балиқ овланади. Ўрмончилик ривожланган. Денгиздан ош тузи олинади. Лигнит, боксит, магнезит конлари бор. Асосий саноат тармоғи — тўқимачилик (марказлари — Коимбатур, Мадурай ш. лари). Озиқ-овқат, кўнтери, машинасозлик (тўқимачилик машиналари, мотоцикллар, тракторлар, электроника ва радиоэлектроника жиҳозлари), қора металлургия саноати корхоналари мавжуд. Курилиш материаллари, асосан, цемент ишлаб чикарилади. Киме, нефтни қайта ишлаш, алюминий здлари бор. Ҳунармандчилик ривожланган: кўнтери, металл буюмлар тайёрланади, ипак матолар тўқилади. Асосий саноат маркази ва порти — Ченнай ш. Штат Ҳиндистоннинг тамил халқи яшайдиган тарихий вилояти номи билан аталган.

Loading...