ТАЪМИРЛАШ

ТАЪМИРЛАШ — бирор нарсани асли холига ўхшатиб ёки аслига яқинлаштириб тиклаш, бунёд этиш; маълум қийматга эга қад. санъат асарлари ва моддиймаданий ёдгорликларни тузатиш, яхшилаш, ярокли ҳолга келтириш. Меъморликда Таъмирлаш тарихий иншоотларни қисман ёки тўла дастлабки қиёфасига келтириш (реставрация), кенг маънода тарихий бино ёки мажмуани ўзгартириб қайта қуриш (реконструкция) жараёнини ифодалайди. Кўлами жиҳатидан Таъмирлаш жузъий (маълум кисми) ёки ёппасига (бутунлай) ўтказилиши мумкин. Замонавий Таъмирлаш назарияси бўйича Таъмирлашнинг мақсади тарихий бинонинг қад. асл кўринишини келгусидаги бузилишлардан саклаб қолиш чорасини кўришдир. Таъмирлаш синтетик ва аналитик услубларга ажратилади. Синтетик Таъмирлашда меъморий ёдгорликнинг дастлабки бутун ҳолатига келтириш, аналитик (археологик) Таъмирлашда эса асл қисмларни бузилишлардан тўхтатиб қўйиш. Таъмирлаш услуби узоқ ўтмишга эга. Ўзбекистондаги қад. ёдгорликлар пишиқпухта, чидамли ва мукаммал қилиб қурилганига қарамай, давр уларнинг жозибаси ва кўркини астасекин емириб борган. Кейинги йилларда Ўзбекистондаги барча маданий ёдгорлик ва обидаларда Таъмирлаш ишларй кенг кўламда олиб борилмоқда. Таъмирлашни муваффақиятли бажариш учун тажрибали халқ усталари (Уста Ширин Муродов, Тошпўлат Арслонқулов, Шамсиддин Ғофуров, Қули Жалилов, Абдулла Болтаев, Маҳмуд Усмонов, Саидмаҳмуд Норкўзиев ва б.) дан Таъмирлаш қоидаларидан ўринли ва моҳирона фойдаланиш талаб қилинган ва улар шунга риоя қилган ҳолда ижобий ривожлантирганлар.

Турли сабаблар оқибатида емирилган кўх,на обидаларни Таъмирлаш учун даставвал бино пойдевори археологик жиҳатдан авайлаб, синчковлик билан ўрганилади. Кейин унинг меъморий тузилиши кошин ва нақшлари, ранги, услубий жиҳатлари тадқиқ қилинади. Уста қад. пойдевор устига қўйиладиган юкни мазкур бино кўтара олиши ёки кўтара олмаслигини ҳам билиши керак. Ниҳоят бино тарихи, қачон қандай мақсадда қурилганлиги, маданият тарихида тутган ўрни муфассал текширилади. Етарли маълумотлар тўплангандан кейин меъморлар, лойиҳаловчилар ва б. ҳамкорликда лойиҳасмета ҳужжатини тузадилар. Таъмирлашда қад. усуллардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофикдир. Таъмирлашнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: консервация; акастилозёдгорликнинг ерда ётган бўлакларини жойига ўрнатиб қўйиш; очишёдгорликнинг барча тарихий кийматга эга катламларини намойиш этиш; тўлдириш — ёдгорликнинг йўқ бўлиб кетган жойларини тўлдириб қўйиш; янгилаш — бинонинг тарихий нусхасини қуриш, йўқ бўлиб кетган бинони янгидан тиклаш (мас., Бухорий ёдгорлик мажмуи). Т. жараёнида замонавий қурилиш ашёлари ва қурилмаларини кўринмайдиган жойларидагина фойдаланиш талаб қилинади.

Тасвирий ва амалий безак санъатида Таъмирлаш, одатда, санъат асарларини сўнгги ҳолатини мустаҳкамлаш ва уларни бузиб турган қатламларидан тозалаш орқали асл ҳолига келтириш билан амалга оширилади. Аввало бу ишлар асарлар ва буюмларнинг хом ашёси, яратилиш усули, бузилишига сабаб бўлган омиллар ва турларини пухта илмий таҳлил қилиш ҳамда санъат ва моддий маданий ёдгорликлар тарихини чуқур ўрганиш заминида олиб борилади. Бунда спектрал, хроматографик микрокристал ва б. таҳлиллар, рентгенография, макро ва микрофотография, инфрақизил нурлар ва б. воситасида текшииришлардан фойдаланилади.

Таъмирлаш жараёнида асарнинг бузилган қисмлари унга яқин бўлган (монументал рангтасвир учун оҳакли сув, икона ва мойбўёқ рангтасвирининг асоси ҳамда елим рассомлигининг бўёқ қатлами учун ҳайвонот елимлари) ёки махсус синтетик моддалар билан унинг тузилиши тикланади ёки кимёвий ўзгарган унсурлар (рангтасвир асарининг қорайган лок ва мойи, мис буюмлардаги ғовак қурумлар), ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати буюмларидан кейинчалик киритилган қўшимчалар қисман ёки тўлиқ олиб ташланади. Рангтасвир асаридаги қўшимчалардан муаллифлик қисмларини идрок қилишга халақит бермайдиганлари сақланади, асарнинг ўзига хос тарихий ёки бадиий қимматга эга бўлган сўнгги қатлами имкон қадар янги асос ва заминга кўчирилади. Тасвирий ва амалий безак санъати асарининг бузилган қисмларини ўзбошимчалик билан қайта тиклашга йўл қўйилмайди, фақат айрим ҳоллардагина мойбўёқ ва б. рангтасвир асарларида муаллифнинг бўёқ қатлами ва асосини тўлдиришлардан муҳофаза қилиш чораси сифатида Таъмирлаш қўлланади.

Ад.: Зоҳидов П., Меъмор санъати, Таъмирлаш, 1978; Ҳаққулов А., Таъмир санъати, Таъмирлаш, 1991; Пўлатов Х.,ЎроловА., Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва кайта қуриш, Таъмирлаш, 2002.

Хайрулла Пўлатов.

Prev Article

ТАЪМИНЛАГИЧ

Next Article

ТАЪРИФ