Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ТАМПЕРЕ

ТАМПЕРЕ, Таммерфорс — Финляндиянинг жан. ғарбий қисмидаги шаҳар, турли баландликдаги Насиярви ва Пюхяярви кўлларини боғлаб турувчи КокемяэнЙоки дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 193,1 минг киши (1999). Иктисодий аҳамияти бўйича мамлакатда Хельсинкидан кейин 2ўринда. Муҳим саноат маркази. Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, тўқимачилик, целлюлозақоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари; ГЭС, унтлар, бадиий галерея, музейлар бор. Шаҳар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1405 й. га оид манбаларда учрайди. 1779 й. дан шаҳар мақомини олган. 19-а. ўрталаригача йирик тўқимачилик маркази бўлган. Меъморий ёдгорликларидан собор (1902 — 07), вокзал биноси ва б. сакланган.

Prev Article

ТАМПА

Next Article

ТАМПИКО