ТАМШУШ — Қашқадарё вилоятидаги сой. Хўжагулбарс тоғидаги кичик кўл ва булоклар сувидан ҳосил бўлган. Уз. 22 км, сув сарфи 3,3 м3/сек. ; ҳавзаси майд. 125,3 км2. Ҳисорак қишлоғи яқинида Оқдарёга қуйилади. Шаҳрисабз туманидаги Тамшуш, Ҳисорак қишлоқлари экин майдонларини сув билан таъминлайди. Сой бўйлаб Тамшуш довонига йўл чиқади.