ТАН ОЛИШ

ТАН ОЛИШ, халқаро ҳуқуқий тан олиш — янги давлатлар ёки ҳукуматлар ёхуд бошқа органларни мавжуд давлатлар томонидан халқаро ҳуқуққа мувофиқ тан олиш; бу ҳол ана шу давлатлар ёки ҳукуматлар ёхуд бошка органлар билан расмий ёки норасмий, тўла ёки қисман, доимий ёки вақтинчалик муносабатлар ўрнатиш имконини беради. Халқаро ҳуқуқий Тан олишнинг турли кўринишлари бор: давлатни Тан олиш, ҳукуматни Тан олиш, қўзғолон кўтарган томонни Тан олиш, миллий озодлик органларини Тан олиш, қаршилик кўрсатиш органларини Тан олиш ва б. Хоз. дипломатия амалиётида у ё бу мамлакат ҳукуматлари билан мавжуд давлатнинг янги ҳукумати ёхуд янги пайдо бўлган давлат ҳукумати билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш ёки дипломатик муносабат ўрнатишга розилик бериш бундай Тан олишнинг кенг таркалган шакли ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқий Тан олишнинг асосий шакллари деюре ва дефактоинр. Биронбир шартларсиз расман Тан олиш тўғрисида, деюре ва дефакто Тан олиш тўғрисида, дипломатик муносабатлар ўрнатиш ёки бундай муносабатлар ўрнатишга рози бўлиш тўғрисида баёнот бериш расмий тан олиш ҳисобланади. Муайян мамлакат ҳукуматининг бошқа мамлакатнинг расмий тан олинмаган қукумати билан алоқа ўрнатиши, бир-бирини тан олмайдиган давлатларнинг халқаро анжуманлар ёки халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиши норасмий Тан олишни билдиради. Мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон Республикасини жаҳоннинг 160 дан ортиқ давлати тан олди. Мамлакатимиз билан 120 дан ортиқ давлат дипломатик алоқа ўрнатган.

Loading...