ТАНА (қорамолчиликда) — урғочи ёш моллар гуруҳи. Уларнинг ёши бузоқлар гуруқидан сўнг бошланиб, 10—12 ойлигидан то жинсий вояга етиб, қочиб, бўғоз бўлишига (24 — 30 ойлигида) қадар давом этади. Зотли ва жадал парваришланган Тана ривожи яхши ўтади ва биологик томондан тез етилади. Улар зот андозаси вазнига етганида (300—390 кг) 14 — 16 ойлигида уруғлантирилиб, бўғозлиги аниқлангандан сўнг (20— 22 ойлигида) ғунажинлар гуруҳига ўтказилади.