ТАНА

ТАНА, Цана, Дембеа — Эфиопиядаги кўл. Эфиопия тоғлигидаги тектоник сойлиқда, 1830 м баландликда жойлашган. Майд. 3,1—3,6 минг км2 (мавсум бўйича ўзгариб туради), Чуқ. 70 м гача. Орол кўп. Танага жуда кўп дарё қуйилади, кўлдан Аббай (Кўк Нил) дарёси оқиб чиқади. Балиқ овланади. Кема қатнайди.