ТАНБУР

ТАНБУР — қад. торли мусиқа чолғу асбоби. Форобийнинг мусиқа рисоласида Хуросон Т. ининг парда тузилиши келтирилган. Ўзбек, тожик, уйғур ва б. халкларда профессионал соз сифатида кенгтарқалган. Ноксимон ўйма косаси йўғон ва узун дастаси билан бирга яхлит тут ёғочидан ясалади; умумий уз. 110— 130 см. Косасининг қопқоғи, кўпинча, юпқа ёғоч тахтачадан қилинади, унда резонатор тешикчалари бор. Пай ип билан боғланган 16—19 пардаси бўлиб, олтинчиси, одатда, ижро этиладиган асарнинг ладтоналлик хусусиятига кўра юқори ёки пастга суриб қўйилади. Коса крпқоғида чўпдан яна 4 та хае пардаси бўлади. Танбурнинг 3 та торидан биринчиси (юкрридан) асосий, 2 таси ёрдамчидир; биринчиси ва учинчиси унисонга, иккинчиси уларга нисбатан кварта, баъзан квинта ёки секунда паст созланади. Танбур қўлнинг кўрсаткич бармоғига кийиладиган нохун билан турли услубда (торларни юқоридан ва пастдан уриб) чалинади. Т. Ўзбекистонда бошқа торли чертма созлардан фарқли ўлароқ, диатоник товушқаторга эга. Танбурнинг торлари узун ва ингичка, пардалари йўғон (диаметри 3 мм гача) бўлганлигидан торни турлича куч билан босиб, товуш баландлигини ярим тонгача ўзгартириш мумкин. Мазкур йўл билан Танбурда куйларга ўзига хос тебратма сайқал, нолалар берилади. Танбурнинг ўзига хос нозик ва таъсирчан овози, кенг диапазони туфайли Бухоро Шашмакрми ижросида асосий якканавоз ва (вокал қисмларда) жўрнавоз соз ҳисобланади. Танбурнинг кенг бадиий имкониятлари Танбур Алиматов ва унинг шогирдлари талқинида намоён бўлмоқда. Танбурнинг чортор (4 т нб торли), панжтор (5 торли), ан ур’ шаштор (6 торли) турлари бор. Танбурнинг электр адаптер билан жиҳозланган турлари эстрада ижрочилигида қўлланилади. Ўзбек бастакорларидан Ҳожи Абдулазиз, Ж. Султонов, Ф. Мамадалиев, О. Ҳотамов, композиторлардан Сайфи Жалил («Қалбимда»), М. Маҳмудов («Наво» симфонияси), М. Бафоев («Лисон уттайр») ва б. Т. имкониятларидан ижодий фойдаланишган.

Loading...