ТАНДА

ТАНДА — газламадат бўйлама иплар. Тўқиш учун тайёрланган Танда ипи махсус катта ғалтак (навой)га ўралган бўлади, навой тўқув станогининг орқасига ўрнатилади. Танда пахта, ипак, зиғир, жун толалари, сунъий толалар, баъзан, бир неча хил толалар аралашмаси, мас., жун ва пахта толаларидан тайёрланади (қ. Тўқувчилик).

Loading...