ТАНГА

ТАНГА, тангалар (туркий «там/а» сўзидан) — металл (олтин, кумуш, мис; ҳоз. вақтда миснинг турли кртишмалари, никель ва алюминий)дан ясалган пул бирлиги, муомала ва тўлов воситаси. Тухумсимон ёки думалоқ шакли фойдаланиш учун қулай. Тангалар аверси (юзи) ва реверси (орқа томони) ва гурти (чети) орқали бир-биридан фаркланади.

Тангалар деярли бир вақтда (мил. ав. 8 — 7-а.) Лидия давлати (Кичик Осиё)да ва Эгина о. (Юнонистон)да пайдо бўлган. Танга пултовар муносабатларининг ривожланиши билан юзага келган ва товар айирбошлашда эквивалент ролини ўйнаган бошқа буюмлар (чорва моллар, дон, чиғаноқ, мато ва б.)дан фарқ қилиб, универсал тўлов воситаси вазифасини бажарган. Қадимги Тангалар тасвир (ҳукмдорнинг тасвири, унвони, исми, герби) ва изоҳлар (танга чиққан давлат ва шаҳарнинг номи, йили) билан зарб қилинган.

Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл Тангалар мил. ав. 6-а. да Доро I даврида зарб этилган, оғирлиги.8,4 г ни ташкил этган «дарик» деб номланган тилла тангалар, деб тахмин қшАнади. Мил. ав. 3 — 1-а. ларда ва ундан кейинги даврда зарб этилган Тангалар намуналари ҳрзиргача сакланиб қолган. Улар жумласига Антиох 1 (мил. ав. 281—261 й. лар), Евтидем 1 (мил. ав. 235—200 й. лар), Деметрий I (мил. ав. 200—185 й. лар), Евкратид I (мил. ав. 171 —155 й. лар), Митридат 11 (мил. ав. 124—88 й. лар) ва Гермей (мил. ав. 75—55 й. лар) Тлари киради. 8-а. нинг ўрталарида Ўрта Осиёда араблар ҳукмронлиги бошланганидан сўнг савдо муомаласини амалга ошириш учун вазни 4,3 г бўлган олтин динор, маош ва солиқлар тўлови учун вазни 2,8 г. бўлган кумуш дирҳамлар ва кундалик савдосотиқ учун мис тангалар — фулуслар зарб этилиб, муомалага чиқарилган. Амир Темур даврида Самарқандда Тангалар зарб этиладиган махсус зарбхоналар ташкил этилган, биринчи марта туркий ном, яъни «танга» деб аталган, вазни 4,5—4,7 г бўлган кумуш Тангалар, вазни 2 г ни ташкил этган олтин динорлар ва вазни 1,8 г бўлган ва кумушдан тайёрланган мирилар зарб этила бошлаган.

1. Амир Темур мис фулуси. Самарканд, 1383 й., оғирлиги 4, 132 г. 2. Амир Темур ва Султон Маҳмуд кумуш мири, 1388 й., оғирлиги 1,59 г. 3. Султон Шохруҳ кумуш тангаси, Самарканд. 1435 й., оғирлиги 5,06 г.

19-а. нинг 2ярмида Хива, Бухоро, Қўқон хонликларида олтиндан «тилла», кумушдан «танга», мисдан «пул» (чақа) деб аталадиган Тангалар зарб қилинган.

Қоғоз пуллар пайдо бўлиши билан муомалада Танганинг роли кескин пасайди, асосан, 20-а. дан бошлаб Танга қоғоз пулларни майдалаш ва майда тўлов воситаси ёки мамлакат асосий пул бирлигининг муайян қисмини (доллараа цент, лирада чентезимо, длила тийин ва б.) ифодалайдиган пул бирлиги воситаси сифатида ишлатила бошлади, олтин ва кумуш Тангалар чикарилиши тўхтатилди (махсус эсдалик ва юбилей олтин, кумуш, платина Т. лар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси ўз миллий валютаси — сўмни муомалага киритгандан кейин жездан ясалган ва қиймати 1, 3, 5, никель билан крпланган 10, 20, 50 тийин бўлган Тангалар чиқарилди.

Республика тарихлдан муҳим саналарга бағишлаб эсдалик ва нумизматик аҳамиятга эга бўлган кўплаб юбилей Тангалар зарб этилди. Дастлаб 1994 й. да Мустақилликнинг 3 йиллигига бағишлаб 10 сўмлик, Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишлаб 1 сўмлик, 1996 й. 1 сентябрда Амир Темур таваллудининг 660 й. лиги муносабати билан олтин ва кумушдан 100 сўмлик ҳамда 1998 й. да Алишер Навоий, кейинчалик эса, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мусо АлХоразмий каби буюк алломалар портретлари туширилган юбилей Тангалар зарб этилди.

Тангаларни нумизматика фани ўрганади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарган тангалар: 1. Қиймати 50 тийинлик; 2 . 5 сўмлик; 3. Юсўмлик; 4. 50 сўмлик тангалар.

1 . Ўзбекистон РеспубликасидаУлуғбекнинг 600 йиллик юбилейига чикарилган юбилей тангаси, қиймати 1 сўм, олтин суви юритилган; 1994. 2. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 5 йиллигига чиқарилган юбилей тангаси; қиймати 50 сўм, олтин суви югуртирилган; 1996.3. Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига чикарилган юбилей тангаси, қиймати 100 сўм, олтин суви югуртирилган; 1996.

Ад.: Зограф А. Н., Античные монетў, М. —Л., 1951; ФедоровДавўдов Танга, Монетў рассказўвают, М., 1963; Ртвеладзе Э. В., Древние монетў Средней Азии, Танга, 1987; Нумизматика Узбекистана, Танга, 1990; Ртвеладзе Э. В., Великий шелковўй путь, Танга, 1999; Ртвеладзе Э. В., Древние и раннесредневековые монетў историкокультурнўх областей Узбекистана, Танга, 2003; Темурийлар сулоласи тангалари, Танга, 1996.

Файзулла Муллажонов.

Loading...