ТАНГАЧАЛИЛАР

ТАНГАЧАЛИЛАР (Squamata) судралиб юрувчилар туркуми. Гавдаси ҳар хил шаклдаги тангачалар ва қалқонлар билан крпланган. Тангачалар остида суяк пластинкалар жойлашган. Калла суяги чакка қисмидаги суяклар редукцияга учраган. Юқори жағ квадрат суяги кўпинча бош қутиси билан ҳаракатчан бириккан. Клоакаси кундаланг тирқишсимон. Эркагининг копулятив органи бир жуфт. Кўпчилик Тангачалилар (калтакесаклар, илонлар) тухумлари юмшоқ пергаментсимон пуст билан крпланган; бу пуст остида оқсил парда бўлмайди. З кенжа туркум: калтакесаклар, амфибиясимонлар ва илонларга бўлинади. 6600 тури бор. Антарктидадан бошка барча қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда Тангачалилар нин г калтакесаклар ва илонлар кенжа туркумига мансуб 58 тури тарқалган; 16 тури Ўзбекистон Республикаси Кизил китобига киритилган.

Loading...