ТАНГРИ

ТАНГРИ — 1) Худо, Аллоҳ. Тангричилик динида худонинг номи. «Тангри» атамаси куп Осиё халкларининг энг қад. мифологик фондига киради. Тангри кад. шумер тилида (мил. ав. 3минг йиллик) тенгри, тенгир, денгри, денгир; олтойча тенгри, тенгери; озарбайжонча денгри, денгир; хакасча тигир, тер; тувача дээр; чувашча тура; якутча тангара; монголча тэнгэр; бурятча тэнгэри, тэнгри; қалмиқча тэнгер; японча тэнри. У қад. хунну тилида ҳам мавжуд бўлган (мил. ав. 3-а. ва ундан ҳам аввалроқ). Тадқиқотчилар Тангрини кенгроқ талқинда шумерча — тенгир — «коинот», «денгиз» билан боғлайдилар. Тангри ҳақидаги тасаввур осмон руҳи эгаси ғақидаги анимистик диний эътиқодлар асосида шаклланган бўлиб, унда осмон ҳам бевосита ўзининг кўринишида, ҳам Тангри яшайдиган фазо сифатида тасаввур этилган;

2) Ислом динини оммавий равишда қабул қилган туркий халқларда, жумладан, ўзбекларда Аллоҳнииг номларидан бири сифатида ишлатилади.

Бахтиёр Каримов.

Loading...