ТАНГРИЧИЛИК

ТАНГРИЧИЛИК — қад. туркий ва қад. олтой халқлари дини. Кад. Шумер давлатида (мил. ав. 3минг йиллик) Тангрип сажда қилганлар. Тил ва этник жараёнлар тараққиётининг ностратик (борей) концепциясига асосланган тадқиқотчилар фикрича, 5—6 минг йиллар муқаддам қад. Шумердан Олтойгача бўлган улкан ҳудудда протоолтой қабилалари яшаган. Кдд. шумерлар кад. турк тилига якин бўлган протоолтой тили лахжасида сўзлашганлар. Шу даврда Тангричилик протоолтой халкларининг энг кад. дини, инсоният тарихидаги илк монотеистик динлардан бири сифатида шаклланган. Мил. ав. 2минг йиллиқца Месопотамияга қад. сомий, мил. ав. 1минг йилликда ҳоз. Эрон, Афғонистон ва Турон текислиги ҳудудларига орий қабилалари кириб келиши натижасида протоолтойларнинг катта қисми Олтой, Саян тоғлари, ҳоз. Шим. Хитой, Монголия ва Сибирь томонга кетишга мажбур бўлишган ва бу ерда олтой халқлари сифатида шаклланган. Илгариги ҳудудда қолган қисми эса, ғолиб халқларга муайян даражада қўшилиб кейин пайдо бўлган бошқа динларни (зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, христианлик) қабул қилишган. Тангричилик қадим замонда жаҳонда энг кенг тарқалган динлардан бири бўлган. Қад. олтой халқидан келиб чиққан туркий, монгол, тунгус манжур, корейс ва япон халкларида Тангричиликнинг излари ҳозиргача сакланиб қолган. Мил. ав. 1минг йилликдан бошлаб олтой халкдарининг туркий халқлар гуруҳи Ғарбга қайтиш борасида ҳаракатини кучайтирган. Ҳуннулар, сак, массагет, юейжи, кушон, эфталийлар ягона осмон руҳи — Тангрига сажда қилганлар. Баъзи тадқиқотчилар (М. Ажи) фикрига кўра, ҳоз. христиан динининг рамзлари сифатида қараладиган кўп нарсаларнинг бошланғич шакллари (мас., хоч, ибодатхоналар, ибодатлар, иконалар, черков қўнғироклари ва б.) мил. 4-а. да гуннлар билан Европага келган.

Ад.: Сулай монов О.,Ази Я, АлмаАта, 1975; Антонов Н. К., Наследие предков, Якутск, 1993; Ислам, христианство: возможности духовной консолидации народов Казахстана, Ал матў, 2001; Каримов Б. Р., Миллат, инсон ва тил: Тараққиёт муаммолари, Қарши, 2003.

Бахтиёр Каримов.

Loading...