ТАНК ҚЎШИНЛАРИ

ТАНК ҚЎШИНЛАРИ — курукликдаги қўшин тури. Танк, мотоўқчи (механизациялашган, мотопиёда), ракета, артиллерия ва б. бўлинма, қисм, қўшилмалардан таркиб топган. Танк қўшинлари қудратли ўт очиш, кучли зарба бериш ва тез ҳаракат қилиш имкониятига ҳамда ишончли зирхли ҳимояга эга. Бу қўшинлар асосий йўналишларда ялпи ҳаракат килиб, мустакил ва б. қўшинлар билан ҳамкорликда душман мудофаасини ёриб ўтиш, юксак манёврли жанговар харакатлар олиб бориш, душман мудофааси ортида харакат қилиб, унинг заҳираларини тормор этиш, энг мухим марраларни эгаллаш ва уни ҳимоя қилиш ҳамда жанг ва операция мақсадларига тезкорлик билан эришишни таъминлаш ва б. га қодир. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида Танк қўшинлари мавжуд.

Loading...