ТАНЛАШ

ТАНЛАШ — 1) чорвачиликда — наелчиликдаги сунъий танлаш усулларидан бири; ҳайвонларни пода ва зот ичидан хўжалик ва селекцион сифат (ташқи кўриниш) ва ва микдор (тирик вазни, жун ва тивит чиқиши ва б.) белгилари бўйича баҳолаб, наел олиш учун ажратиш; чорва ҳайвонларини танлашда улардаги селекцион белгиларининг асосийлари эътиборга олинади. Мас., қоракўл қўйларида терининг сифати, ҳисори қўйларда вазни, тана шакли, сигирларда сут соғими ва таркиби, йилқичиликда от танасининг ривожи ва шакли асосий Танлаш белгилари ҳисобланади.

Танлаш ишлари молларнинг ёшлигидан олиб борилади ва ҳар бир гуруҳ учун ўзига хос баҳолаш ва Танлаш усуллари қўлланилади. Mac, буқаларни баҳолаш ва Танлаш 1босқичда генотипи, 2босқичда ўсиш қуввати, ривожланиши, экстерьери, уруғлантириш қобилияти, 3босқичда авлодининг сифати бўйича ўтказилади. Сигирлар экстерьери комплекс баҳосининг 40%ни елин сифат кўрсаткичлари, 25% ини оёқ ва туёқ шакли, мустаҳкамлиги, 20%ини гавда тузилиши шакли, 15% ини сутдорлик типи ташкил этади.

Танлашнинг самарадорлиги популяция сони ва унинг ареалига, ҳайвонларнинг серпуштлиги ва маҳсулдорлигига, белгиларнинг наелданнаелга ўтиш тарзи ҳамда ўзгарувчанлигига, Танлашнинг жадаллиги ва йўналишига боғлиқ; 2) ўсимликшуносликда — селекциянинг асосий усулларидан бири; генетик (қ. Генетика) усуллар билан бирга тегишли белги ва хусусиятларга эга бўлган янги навлар яратиш имкониятини беради. Танлаш ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, касалликлар ҳамда зараркунандаларга чидамлилик ва б. белгилари бўйича табиий ва сунъий усулда олиб борилади. Табиий танланишаа маълум ўсиш шароитида кўпроқ мукаммаллашган ва шу шароитга яхшироқ мослашган ўсимликлар яшаб қолади. Сунъий Танлаш инсон томонидан олиб борилади. Ўсимликшуносликда Танлаш, шунингдек, экин тури, хўжалик белгилари ва селекция мақсадларига қараб, 3 хил — ялпи, якка ва клон усулда олиб борилади. Ялпи ва якка Танлаш бир ва кўп мартали ҳамда узлуксиз бўлади. Ялпи (умумий) Танлашда қатор белгилари энг яхши ва бир типли усимликлар ажратиб олинади. Якка Танлашда энг яхши ўсимликлар ажратиб олинади ва уруғлари алоҳидаалоҳида пайкалларга экилади. Ҳар икки усулда ҳам ўсимликлар бир марта ёки кўп марта экилиши мумкин. Клон (қ. Клон танлаш) Т. да туганак, қаламча, илдиз ёки пиёзбошлардан фойдаланиб, янги навлар яратиш ҳам мумкин.

Loading...