ТАНЛОВ

ТАНЛОВ (меҳнат ҳуқуқида) — ходимларни муайян лавозимларга танлаб олишнинг махсус тартиби. Бунда ходим иш берувчи томонидан танлаб олинмайди, балки коллегиал орган (мас., олий ўқув юртининг илмий кенгаши, и. т. института илмий кенгаши, театртомоша муассасалари бадиий кенгаши)нинг қарори асосида танлаб олинади. Ушбу кенгашларнинг Танловда голиб чиқкан шахени тегишли лавозимга сайлаш тўғрисидаги қарори иш берувчи учун мажбурийдир. Танлов, асосан, вакант лавозимларни: олий укув юртларида кафедра мудири, проф.

ўқитувчи; и. т. муассасаларида — лаб., бўлим, сектор мудири, катта ва кичик илмий ходим лавозимларини; театр, ансамбль, филармония ва б. концерт ташкилотларида — артист, режиссёр, дирижёр, балетмейстер, хормейстер ва рассом лавозимларини эгаллаш учун ўтказилади. Одатда, олий ўқув юртларининг ассистент, ўқитувчи лавозимларига Танлов эълон қилинмайди, бу вакант лавозимларга аспирантура ва магистратурани тамомлаган шахслар қабул қилинади. 2 йиллик муддат ўтгач, бу лавозимлар Танлов орқали эгалланади (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 й. 30 окт. даги буйруғи билан тасдикланган «Олий ўқув юртларига педагогик ходимларни ишга кабул қилиш тартиби ҳақидаги низом»). Анвар Иноятов.

Loading...