ТАНҚИД

ТАНҚИД — 1) бирор нарсага баҳо бериш мақсадида уни тахлил қилиш, муҳокама қилиш (мас., адабий танқид);

2) муайян нарса ҳақида салбий фикр билдириш;

3) камчиликларни атрофлича асослаш ва ҳал этиш мақсадида билдириладиган фикрмулоҳазалар йиғиндиси. Шу жиҳатдан Танқидга тараққиёт омили сифатида қаралади. Танқид асосли бўлса, уни ҳисобга олиш мавжуд камчиликларни бартараф этишга олиб келиб, тараққиётга ижобий таъсир қилади. Танқид айрим ҳолларда арзимас нуқсонларни бўрттириб кўрсатиш, эркин фикр билдириш имконини суиистеъмол қилиш эвазига мавжуд муҳитда кескинликни юзага келтириши мумкин. Танқид айрим шахе, гуруҳ, жамоага, аниқроғи, улар фаолиятининг натижаларига ҳам қаратилади. Бунда шахеий манфаатлар билан умум манфаатлари уйғунлиги таъминланса, танқидий фикрлар умум манфаатига хизмат қилади.

Loading...