ТАНШАНЬ

ТАНШАНЬ — Хитойнинг шим. қисмидаги шаҳар. Хэбэй провинциясида. Аҳолиси 1,5 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Мамлакатнинг шим. шарқий қисмидаги Буюк Хитой текислигининг йирик саноат марказларидан. Қора металлургия, машинасозлик, цемент, ойнашиша, керамика, енгил (тўқимачилик) саноати корхоналари бор. Т. 1976 й. ги зилзиладан қаттиқшикастланган. Шаҳар яқинидан кўмир қазиб олинади.