ТАНШИХАЙ

ТАНШИХАЙ (мил. 2-а.) — сянби қабилалар бирлашмаси оқсоқоли. Қабила оқсоқоллари кенгашида бу лавозимга сайланган. Зодагонлар наслидан бўлган ёш, жасур Таншихай бошқа қабила оқсоқолларини ўзига тобе этиб, сянби қабилалар бирлашмасига бошчилик қилган. 155—166 й. лар мобайнида Таншихай ҳуннулар давлатига қарашли бўлган, шарқдан ғарбга томон 14000 ли масофага чўзилган барча ерларни эгаллаб олган ва қисқа муддат ичида улкан салтанатга бошчилик қилган. Таншихай вафотидан сўнг, унинг давлати парчаланиб кетган. Ҳуннулар мана шу мағлубиятларидан сўнг, ерларидан, Ватанларидан маҳрум бўлиб олис Ғарбга томон юришларини бошлаганлар (яна қ. Халқларнинг буюк кўчиши, Гуннлар).

Ад.: Плетнева СП., Кочевники средневековья, М., 1982.