ТАНТАЛИТ — мураккаб оксидлар гуруҳига мансуб минерал; колумбиттанталит изоморф қаторининг чекка аъзоси (қ. Колумбит). Кимёвий таркиби (Ғе, Мп) (Та, Nb)2O6. Т. да тантал (%да) 1ЧЬдан кўп бўлади. Турлари: ферротанталит (ҒеО:МпО>3:1, ҒеОнинг миқдори 14%гача); манганотанталит (MnO:FeO>3:1, МпОнинг микдори 14%гача); Са, Mg, Sn, Ti, кам ҳолларда W, U, Th ва б. изоморф аралашмалар ҳолида бўлади. Ромбик системада кристалланади; колумбитнинг структура типи. Кристаллари игнасимон. Ранги қора, кулранг, қўнғир, қизғишжигарранг. Шаффоф эмас ёки ярим шаффоф. Ярим металлсимон ялтирайди. Синоними — ильдефонсит, қаттиқ тантал рудаси. Колумбиттанталит қаторида Та2О5 миқдори ортиши билан қонунга биноан физик хусусиятлари ўзгариб боради. Танталитнинг қаттиқлиги 6,5—7 ва зичлиги 6,2—8,2 г/см3. Мўрт. Танталит колумбитдан спектрнинг инфрақизил областидаги оптик константа билан фарқ қилади. Генетик жиҳатдан гранитлар, пегматитлар (камёб металли, мусковитли, кварцдала шпатли ва б.), карбонатитлар ва ишқорли тоғ жинслари билан боғлиқ; пегматитларда Танталит альбит, лепидолит, берилл ва бошқалар билан ассоциацияда бўлиб, колумбитга нисбатан кечки босқичда кристалланади. Танталит асосий массасининг ҳосил бўлиши альбитизация, манганотанталитники — лепидолизация жараёни билан боғлиқ. Танталит нурашга чидамли, фақат эллювиал, камроқ аллювиал сочмаларда тўпланади ва асосан шу ернинг ўзида қазиб олинади. Танталит танталнинг асосий рудали минерали (қ. Тантал рудалари). Т. нинг хориждаги асосий конлари Канада, Бразилия, Ғарбий Австралия, Мозамбик, Шарқий Қозоғистон ва Уралда маълум. Ўзбекистонда Марказий Қизилқумнинг пегматит томирларида (1931), Ғарбий Ўзбекистоннинг ЧатқолҚурама региони гранитоидларида ва Чоқадамбулоқнинг пегматитларида колумбиттанталит минераллари учрайди.