ТАНТЬЕМА (франц. tantiema — қўшимча мукофот) — акциядорлик жамияти, саноат фирмалари, банклар, молия компаниялари ва б. нинг юқори рағбар ходимларига соф фойдадан тўланадиган қўшимча мукофот. Т. тўлаш ҳақида корхона директорлар кенгаши томонидан таклиф берилади ва бу таклиф акциядорлик жамиятининг умумий мажлисида тасдиқланади. Тантьема микдори соф фойдадан муайян фоизларда белгиланади. Кўпинча Тантьема лавозим маошидан ошиб кетади.