ТАНТИА ТОПИ

ТАНТИА ТОПИ (лақаби, асл исми Рамчандра Пандуранг) (тахм. 1814 — 1859.18.4) 185759 й. лардаги Ҳиндистон қўзғолонининг ҳарбий раҳбарларидан бири. Асосан, Канпур, Бунденкханд, Ражпутана ва Гвалиор вилоятларида (Лакшми Баи билан биргаликда) қўзғолончиларга бошчилик калган. Миллати маратҳ бўлган Тантиа Топи браҳман оиласида туғилган. Ёшлигида Нана Соҳибнинт дўсти бўлган. Нана Соҳиб инглизларга қарши кўтарилган сипоҳийлар қўзғолонига қўшилганда унинг сафдоши, ҳарбий отрядлардан бирининг командири. Тантиа Топининг ҳарбий иқтидори қўзғолон марказларидан бири — Канпур қулагач (1857 й. июль), намоён бўлган. У гвалиорлик қўзғолончиларга бош бўлиб, инглизларнинг генерал Уиндхем раҳбарлик қилган ҳарбий кисмини тормор этган (1857 й. 28 нояб.). Гвалиор яқинида инглизларнинг генерал Роуз қўмондонлигидаги армиясидан мағлубиятга учрагач, Деканга кетиб партизанлик уруши олиб борган. Унга хиёнат қилган гвалиорлик заминдор Ман Сингҳ томонидан инглизларга тутиб берилиб қатл этилган.

Prev Article

ТАНТАЛАТЛАР

Next Article

ТАНХОЗДАРЁ