ТАНХОЗДАРЁ — Қашқадарё вилоятидаги даре. Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағирларидан, 3900 м баландликдаги Кичикғози кўлидан бошланади. Нушкент қишлоғи яқинида Қашқадарёга қуйилади. Уз. 93 км, ҳавзасининг майд. 425 км2. Қарийб 70 км масофада тоғлар орасидан оқади. Қор, ёмғир, қисман музликлардан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 10,1 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 1,67 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Мартиюнь ойларида серсув бўлади, ёз ўрталарида суви камаяди.