ТАПАЖОС — Бразилиядаги дарё, Амазонка дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги Журуэна ирмоғи бошланган жойдан 2200 км, ҳавзасининг майд. 487 минг км2. Журуэна (уз. 1000 км) ва ТелисПирис (СанМануэл) дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бразилия ясситоғлигининг ғарбий қисмидан бошланиб, Амазонка пасттекислигидан оқади. Ўзани серостона, шаршара кўп. Ўртача сув сарфи 15,5 минг м3/сек., ноябрдан мартгача серсув. СанРуин ш. гача (қуйилиш жойидан 300 км масофада) кема қатнайди.